UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  1 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  0 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  3 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  6 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  5 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  13 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1

Миржалол Қосимов: "Омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Омад биз томонда бўлди"

"Динамо" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Миржалол ака, ғалаба билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз…

- Бугун жанговор ўйинга гувоҳ бўлдик. «Динамо» жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди деб айта оламан. Умуман олганда, бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўйин бошида стандартдан тезкор гол урган бўлсак, иккинчи бўлим бошида ҳам стандарт вазиятини голга айлантириб, ишончли ғалабага эришдик. Ўйин якунигача мухлислар томошабоп ўйин кўришди. Қийин ўйин бўлди.

- Тезкор гол кутилмаган ва ўзига хос тарзда киритилди. Ушбу стандарт вазияти устида машғулотларда кўрсатма берилганмиди ёки тасодифий гол?

- Аввало, гол киритилган вазиятда омад биз томонда бўлди. Иккинчидан эса, албатта, бундай вазиятлар ўз-ўзидан бўлмайди, стандарт вазиятлари устида иш олиб борилади. Машғулотлардаги ишларимиз бугун ўз самарасини берди.

- «Динамо» ўтган турда Бухородан дуранг натижа билан қайтган эди. Бу жамоа ўйинини қай даража ўрганган эдингиз?

- Албатта, «Динамо»ни яхши ўрганган эдик. «Динамо» бизгача «Қўқон-1912», «Пахтакор», «Бухоро» каби пешқадамлар билан 0:0 ўйнаганди. Биз ўша ўйинларни ўрганиб, тайёргарлик кўргандик.

- Ишончли ғалаба қозонилган бўлсада, шогирдларингиз ўйинидан қониқмагандек бўлдингиз…?

- Футбол ўзи шунақа ўйин спорт тури, ҳар доим ҳам барчасидан қониқмайсиз. Асосийси ғалабага эришдик. Фақат ўйинимиздаги айрим жиҳатларимизни янада кучайтиришимиз керак.

- Тезкор голлар ўйин тақдирини ҳал этди. Бу сизнинг қўл остингиздаги «Бунёдкор»нинг энг осон ғалабаси бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, асло бундай фикр нотўғри. Биз бу учрашувга ҳафталаб тайёргарлик кўрган эдик. Омад туфайли тезкор голлар вазифамизни нисбатан осонлаштирган бўлсада, бугунги ғалабага эришиш учун кўп куч ишлатдик. Умид қиламанки, йигитларимиз кейинги ўйинларда янада яхшироқ тўп сура олишади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика