UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида Янгиликлар

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида

АГМК - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Бугун бир-бирига мос икки жамоа ўзаро ўйин ўтказди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бугунги кунга қадар мағлубиятсиз келаётганди. Ўйин жанговар, тезкор ва курашларга бой бўлди. "Насаф" шаклланган жамоа. Жамоанинг ўз академияси бор ва у ердан яхши футболчилар етишиб чиққан. Бердиев доимо ёшлар бўлишига қарамай, жамоани яхши шакллантира олган. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Шунингдек, бизни ТВ орқали бўлсада қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Мухлислар пандемия орқали стадионга кира олишмаяпти. Шу сабабли, Олмалиқда ўйинларни ТВ орқали кўпроқ такрор намойиш этишни илтимос қилишибди. Бу қувонарли, футболчиларимизнинг меҳнати. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин давомида курашишди ва ўз мақсадимизга етдик. Жамоамизга бефарқ бўлмаган инсонларга ва раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. 


Жамоадаги ўзгаришлар

Рақиб сафида Бозоров ва Кенжабоев тушганидан сўнг Сардор Раҳмоновни майдонга туширдим. Чунки, таянч зонаси бўшдек кўриниб қолди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишди.


Зонич тайёрми?

У ўйинларга тайёр. Жароҳатдан қутилди ва машғулотларда қатнашмоқда. Рақибдан келиб чиққан ҳолда ўйинчилар танланади. Ҳар доим ҳам ротация қилиб бўлмайди. Марказдаги футболчиларимиз олдинги ўйинларда ёмон ҳаракат қилишмади. Шу сабабли ҳам, бугунги муҳим ўйинда уларни ўз ўрнида қолдирдим. Мавсум ҳали узоқ. Масалан, бугун Санжар ҳам ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳали ўйинлар кўп ва ротациялар амалга оширилади. 


Турсуновнинг жароҳати

Иссиқ жон. Бу барчада кузатилади. У ўйиндан олдин ўзини яхши ҳис қилаётганди. Учрашув давомида унинг кўнгли айниди ва ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Унинг жароҳати жиддий эмас. 


Мағлубиятсиз серия сабаб босим

Авваламбор ушбу сериямиз давомли бўлсин. Майдонга чиққандан кейин курашиш керак. Гол киритгандан сўнг бўшашгандик. Дарҳол гол ўтказиб юбордик. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланиб, охиригача курашиш керак. Кучли истак керак. Пиёда юриб хеч кимни ютиб бўлмайди.  

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика