UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  3 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  11 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  225 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК - “Сурхон” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин бўлди. Суперлигада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин ритмига қайтиб олиш қийин бўлади. Биз бунга тайёр эдик, аввалдан билган ҳолда тайёргарлик кўргандик.


“Сурхон” ўзига яраша “бошоғриқ” жамоа. Бугун улар биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Четлатиш қайсидир маънода бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Йигитлар рақиб 10 киши қолди деб, хотиржамликка берилишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғир ўтди. Иккинчи бўлимда ўйин тезлашди, кўпроқ югуришни бошладик. Охир-оқибат дарвозасига тўп киритдик ва бу гол ғалабамизга сабаб бўлди. “Сурхон” жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.


- Кейинги ўйинда “Насаф”га тўқнаш келасизлар. Бу учрашув учун қандай режалар бор?


- Албатта, биринчи навбатда бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. “Насаф” кучли жамоа, қаршиликлар бежизга жадвал пешқадами эмас. Жуда муҳим ва 6 очколик ўйин бўлади. Биз учун чемпионлик пойгасидаги охирги имконият деса ҳам бўлади. Ютсак, олдимизда имконият пайдо бўлади, ютқазсак эса йўқ.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика