UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  0 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  13 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  21 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Миржалол Қосимов: "Кўрсатган ўйинимиз натижага мос эмас" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Кўрсатган ўйинимиз натижага мос эмас"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган, марказий учрашувда "ОКМК" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишди.

 Курашларга бой ўтган учрашувда амалдаги чемпион иродали тарзда ғалабага эришди, якуний ҳисоб 2:1. Учрашувдан сўнг "ОКМК" жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиб, Ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, натижа кўрсатган ўйинимизга мос эмас. Ҳозиргина йигитларга ҳам шуни айтдим, футбол 90 дақиқа ўйналади. Биринчи бўлимда йигитларга ҳеч қандай савол йўқ эди, лекин иккинчи таймда йигитлар ўзини йўқотиб қўйишди. "Пахтакор" каби кучли жамоа ҳеч қачон бундай хатоларни кечирмайди. Биринчи голдан сўнг жамоа жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўзимизнинг айбимиз туфайли бугун мағлуб бўлдик. Бу ҳам бир тажриба бўлади биз учун ва ҳаёт давом этади. Кимнидур айбдор қилиш нотўғри. Ўзимизнинг хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Сиаваш Ҳақназарий асосий таркиб ўйинчиси, лекин бугун 80чи дақиқада майдонга тушди. Бунга сабаб нима?

- Ўтган куни Сиа шамоллаб қолди. Кеча машғулотларда ҳам иштирок этмади ва бугунги ўйинда асосий таркибда ўйнамаганининг сабаби шу.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика