Миржалол Қосимов жароҳат олди ФОТО

Narzulla Saydullayev
17 авг 2018, 21:31
"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов жароҳат олди.

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ёшлигини эсга олиб машғулотларга киришиб кетган ва шогирдларига жарима зарбалари тепиш сир-асрорларини ўргатаётган вақтда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов чап оёғидан жароҳат олди.

Айни шу жароҳат сабаб Миржалол Қосимов бугун "Суғдиёна"га қарши баҳсни захира ўриндиғида ҳассалар ёрдамида кузатиб, шогирдларига кўрсатма бермоқда.

Миржалол Қўшоқовичга соғлик тилаб қоламиз ва жароҳатидан тезроқ қутулишини Яратгандан сўраб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›