UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  4 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  2 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  5 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

Миржалол Қосимов: "Ҳисобни очгандан кейин натижани ушлаб қолиш эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳисобни очгандан кейин натижани ушлаб қолиш эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш керак"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бошлангани билан табриклайман. "Металлург"га қарши қийин ўйин бўлди, менимча учрашув аввалида ёмон таассурот қолдирмадик. Бир нечта вазиятлар бўлди ва гол урдик. "Металлург" қарши ҳужумда тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи таймда ҳеч қайси жамоа ютқазишни хоҳламади, жанговор ўйин бўлди. Биринчи ўйинда қандайдир ҳаяжон ҳам бўлди. Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз керак эди, бироқ ҳақли равишда дуранг қайд этилди.

Ҳисобни очганимиздан кейин натижани ушлаб қолиш эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш керак. Футболда озгина хотиржамликка берилсанг бу катта хато бўлади. Футбол мана шуниси билан қизиқ.


Майдонга тушгандан кейин гол уришга ҳаракат қилинади, аммо рақиб ҳақида ҳам унутиб қўймаслик керак. 120 дақиқа давомида умуман гол урилмаслиги мумкин. Албатта ғалаба қозонишни истаймиз, аммо доим ҳам ўйлаганингиз амалга ошавермайди.

Бир қатор футболчилар кичик жароҳатлар олишди. Футбол тўқнашувларга бой спорт тури. Эртага улар тиббий кўрикдан ўтишади ва жароҳатлари қанчалик жиддий эканини биламиз", - дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика