UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  2 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  1 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  8 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  3 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  6

Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Аввало барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ватанимизнинг мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайман. Бугун ажойиб ва ҳужумкор футбол гувоҳига айландик. Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Ҳар иккала жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Агарда тезроқ учинчи голни киритганимизда, баҳсни хотиржам якунлардик. Кубок ўйини яқинда ўтказганимиз сабабли бугун жамоамизда чарчоқ сезилди. Барибир футболни алдаб бўлмайди. Биз "Сурхон"га нисбатан бир кун кеч ўйин ўтказдик ва учрашув экстра таймларгача чўзилгани бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсирини кўрсатди. Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шу боис ҳам ўйинда тўлиқ назоратни ушлаш қийин бўлди. Лекин шунга қарамай жамоам бугун охиригача курашди. Футболчилар ўзларида куч топиб, кўплаб вазиятлар яратишди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. АГМК айнан мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди. Бу ўйин энди тарих. Биз эндиликда кубок доирасидаги "Андижон"га учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз", деди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика