UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Миржалол Қосимов: “Суҳроб Султонов бугун дарвозани қаҳрамонлардек қўриқлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Суҳроб Султонов бугун дарвозани қаҳрамонлардек қўриқлади"

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"ФИФА кунлари туфайли юзага келган жамоамизга ас қотди. Чунки "Қўқон-1912"га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Қизиқарли ва осон бўлмаган баҳс бўлишини билгандик. Водийда ўйнаш осон эмас. Буни доим таъкидлайман. Баҳс бизнинг жамоа учун омадли кечди. Учрашув қизиқарли вазиятларга бой тарзда ўтди. Футбол шундай ўйинки, қачонки сен урмасанг, унда сенга уришади. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, "Қўқон-1912" жамоаси бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Биринчи бўлим стартида ва ўйин охирига қадар ҳисобда ортда бораётган бўлсада охиригача курашди. Ўйлашимча, бугунги баҳс мухлисларга манзур келди.  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов ажойиб баҳсни ўтказди. Кўплаб вазиятларда жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатди. Жамоамиз эса имкониятлардан самарали фойдаланди. Шунингдек, яна қатор вазиятлар содир этилди. Келаси ўйинларда "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман. Очиғи, бугун рақиб менда жуда ҳам яхши таассурот қолдирди. 


Биринчи даврага нисбатан жамоамизда ўсиш кузатилмоқда? Ҳозир жамоамга ёки ишимизга баҳо беришим бироз нотўғри бўлади. Буни четдан кузатаётганлар баҳолагани маъқул. Ҳа, жамоа иккинчи даврага келиб анча ўсганини таъкидлашим мумкин. Бир жамоани шакллантириш учун маълум вақт талаб этилади. Оддий мисол, уй қураётганда аввал пойдевори яратилади, ғишт терилади, кейин тайёр бўлгач жиҳозланади ва ҳоказо. Футбол ҳам шунга ўхшаш. Янги жамоани бирпасда тўлиқ шакллантириб бўлмайди. Футбол ҳам ўзига яраша санъат. Бежизга бу спорт турини миллионлар ўйини деб айтишмайди. Шу боисдан ҳам янги жамоани қуриш учун вақт керак бўлади. Тўғри, жамоамиз футболчилари ўзаро ўйин тушунчаси, ҳамжиҳатлик ошиб бормоқда. Фақат афсуски энди мавсум деярли якунланиб бормоқда (кулади). Бир жамоани яхши шакллантириб, ҳар тарафлама рақобатбардош қилиш учун баъзан йиллар керак бўлади. Масалан, "Локомотив" ҳам Ўзбекистон чемпиони бўлиш учун 5 йил сарфлади. "Пахтакор"ни олайлик, уларнинг имконияти юқори бўлсада, янги қурилган жамоа учинчи мавсумда чемпионликка эришди. Катта ишлар аста-секинлик билан бўлади. 


Миржамолнинг бурчак зарбасидан урган голига келадиган бўлсак, бу биринчи марта эмас. Аввал ҳам бундай голлар киритган. "Бунёдкор" сафида ҳам, АГМКда ҳам жорий мавсум бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри гол урганди. Ҳа, бу борада машғулотларда алоҳида ишланади ва бунга маълум вақт сарфлаймиз. Нафақат Миржамол, балки бутун жамоа стандартлар устида махсус дастур асосида шуғулланади", — дея ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика