

Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Берилган мукофот бир ўзимнинг ютуғим эмас. Жамоамиз, ёрдамчиларим ва шогирдларимнинг ютуғидир. Сабаби мухлисларга ёқадиган ўйинларни айнан шогирдларим кўрсатишмоқда. Бу соврин янада изланишга ундайди. Энг яхши бўлганим бизни тўхтатиб қўймайди.
Ўзбекистон кубогига қуръа ташлаш маросими илк бор ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилди. Бу албатта шаффофликка қўйилган қадам.
Кубокда бизга Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби рақиб бўлди. Биз ҳар бир ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб финалга қадар етиб боришни мақсад қилиб қўйганмиз. Барчасини вақт кўрсатади", - дейди март ойининг энг яхши мураббийи Миржалол Қосимов.




