UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  2 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Миржалол Қосимов: "Болалар футболига қаратилаётган эътибор ўз самарасини беради" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Болалар футболига қаратилаётган эътибор ўз самарасини беради"

“Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги раҳбарияти клублар, мураббийлар, футболчилар олдига қатъий талабларни қўймоқда. Мен ўйлайманки, бу ўз самарасини беради. Биринчи навбатда болалар футболига жиддий аҳамият қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Болалар футболи бу – пойдевор. Агар пойдевор мустаҳкам бўлса, иморат бақувват бўлади. Мана шу ёш футболчилар келажакда терма жамоаларимизда тўп суришади.
Болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Сербия, Испания каби мамлакатлардан мураббийлар олиб келинди. Улар ўз маҳоратлари ва тажрибалари билан юртимиздаги болалар футболи мутахассислари ва мураббийларига катта ёрдам беришлари аниқ.

Клубларни лицензиялаш бўйича стадионларга қўйилаётган талаблар ҳам жуда ўринли. Чунки айрим стадионлардаги майдонлар замонавий талабларга жавоб бермайди. Масалан, кўп стадионларда ёритиш ускуналари ишламаслиги туфайли ўйинлар анча вақтли, мухлислар учун ноқулай вақтларда ўтказилган. Мана энди клублар олдига стадионлардаги ёритиш ускуналарини белгиланган талаб асосида бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Албатта, бу учрашувни томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюрадиган мухлислар учун анча қулайликлар туғдиради.

Миллий чемпионатимиз 12талик форматга ўтгани ҳақида ҳам ижобий фикрларни билдириш мумкин. Бу талаблар ўз самарасини беради. Чемпионатда қанча кўп рақобатбардош жамоалар бўлса, ўсиш бўлади.  Кураш, шижоат кучаяди. Англияда ўз вақтида курашни кучайтириш учун майдон ўлчамини кичрайтиришган. Эксперимент сифатида. Курашларга бой ўйин бўлса мухлислар бу ўйинларга келади. Бу билан майдон ўлчамини кичрайтириш керак демоқчи эмасман. Шунчаки бундан аввал эътибор берилмган барча жиҳатларга федерация томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарли.

12та форматлик мусобақада оддий ўйинлар йўқ бўлади. Жамоалар камайтирилганидан кейин кураш кучаяди. Спорт принципи кураш, ғалабага интилиш, чиройли ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд қилиш.  Ҳар битта ўйинга бошқача тайёргарлик кўрилади.

Шунингдек, Федерация томоиндан футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши ҳам бежиз эмас. Футболда пиёда юриб ғалаба қозониб бўлмайди.  Замонавий футбол ўзгарган. Жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда. Фикрлаш, техника буларнинг ҳаммаси кейинги ўринларда туради. Футболчилар жисмоний жиҳатдан бақувват бўлса, натижа ҳам бўлади , - дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика