UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  7 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Миржалол Қосимов: "Баъзида иштиёқ ва шижоат биринчи ўринда бўлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Баъзида иштиёқ ва шижоат биринчи ўринда бўлади"

Coca Cola Суперлигаси 3-турида "Бунёдкор" мағлуб этилганидан кейин АГМК устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун бир-бирига муносиб бўлган икки жамоа ҳаракат қилди. Қизиқарли, шиддатли ва курашларга бой ўйин бўлди дея оламан. Албатта, бундан мухлислар ютди деб ўйлайман ва фурсатдан фойдаланиб, уларга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларнинг шундай қўллаб-қувватлаб туришини инобатга олиб, футболчиларимга юқори кайфиятда ўйнаш кераклигини айтгандим. Ҳақиқатдан ҳам, биринчи ва иккинчи турларда илк дақиқалардан бундай ўйин кўрсата олмагандик.

Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Техник, жисмоний тайёргарлик ҳам баъзида иккинчи планга тушиб, иштиёқ ва шижоат унинг ўрнини эгалламоқда. Ютганимиздан хурсандман, энди кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишимиз керак.

- Захирадан ўйинга қўшилган Ҳожимат Эркинов ўзини оқлади ва гол урди. У ҳақида нима дея оласиз?
- Майдонга тушган барча футболчиларнинг ўзига белгиланган вазифалари бор эди. Ҳожимат ҳам ўйинга тушди ва жамоанинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

 

- Элгужа Григалашвили ҳамда Мате Вадсадзенинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?
- Ватсадзе Жиззахда тиззасидан жароҳат олган. У яқинлашиб келаётган ўйинларга тайёр бўла олмайди. Элгужа эса шамоллаб қолди ва 1 ҳафта уйида бўлди. Унга тузалиб олиши учун вақт керак. Ҳар доим футболчининг соғлиги биринчи ўринда туради. Ўйин эса жуда кўп бўлади. Унинг жисмоний ҳолатини яхшилаб, кейинги ўйинларга тайёрлаймиз ва у жамоага ёрдам беради деган умиддаман.

- Коронавирус туфайли кўплаб чемпионатлар қолдирилмоқда. Балки хавфсизлик юзасидан бизнинг чемпионатни ҳам қолдириш керакдир...
- Ҳозир менда бу борада статистика йўқ. Агарда, вазият тақозо қилса, буни амалга ошириш керак. Зеро бундай паллада футбол 2-ўринга тушади. Асосийси соғлиқ, буни ҳурмат қилиш керак.

- Сизнинг ажойиб принципингиз бор. Собиқ жамоангизга қарши ўйинларда ўша жамоадан ўтган футболчиларни асосий таркибда туширасиз. Бугун масалан Тошматов собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
- Мен бундай демаган бўлардим. Мурод ҳам Ҳожиматга ўхшаб, ўз вазифасини бажарди. Футболчилар голларга чанқоқ бўлиши керак.Чунки гол урмасанг, ютмайсан. Санжарда ҳам вазият бўлди, лекин фойдалана олмади. Футболда барибир кимдир гол уриши керак-ку. Буни атайин шундай бўлди дея олмайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика