

"Аввало, қўшалоқ байрам билан комбинатимиз ходимларини табриклайман. Бу ғалабамиз уларга бағишланади. Бугунги байрам бизга қўшимча мотивация берди.
Ўйинга келсак, албатта, қизиқарли бўлди. 1-бўлим тенг курашлар остида ўйтаётганди, аммо қизил карточка туфайли 1 киши кам бўлиб қолдик. Шу туфайли дастлабки таймни ютқаздик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар 2-таймда куч топа олишди. Нафақат, ҳисобни тенглаштирдик, яна 2 та гол уриб мухлисларимизга қувонч бағишладик. Бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга ҳам ташаккур айтаман", дейди Қосимов.




