UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  24 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Миржаҳон Мираҳмадов: “Машъал“ни ҳурмат қиламиз. Лекин, ғалаба учун майдонга чиқамиз” Янгиликлар

Миржаҳон Мираҳмадов: “Машъал“ни ҳурмат қиламиз. Лекин, ғалаба учун майдонга чиқамиз”

“Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг иккинчи турига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари бугун ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан машғулотларни табиий қопламали майдонда ўтказишди. Таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни астойдил бажаришди. Гарчи ёмғир ёғиб майдон ҳолатига бироз салбий таъсир қилган бўлсада, футболчилар тўп билан ишлашди. Турли тактик услублар ва чизмалар синовдан ўтказилди. 

Легионерлардан туркманистонлик Селим Нурмурадов жароҳатини тиклаш билан банд. Тожикистонли Давронжон Эргашев машғулотларда ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Дарвозабонлар билан доимгидек Абдусаттор Раҳимов алоҳида иш олиб борди. 

Биз эса якунда иқтидорли ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Бўлажак баҳсга тараддуд кўнгилдагидек кетмоқда. Жамоада кайфият аъло даражада. Мана, бугунги машғулот ҳам қувноқ кайфиятда ўтди. “Машъал” билан беллашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз. “Сурхон” билан ўйиндаги ғалаба тарихда қолди. Эндиликда навбатдаги учрашувга жиддий қараяпмиз. Зеро, рақибимизни кучсиз демаган бўлардим. Уларга тўғри муносабатда бўлган ҳолда тўп тепамиз. Уларни ҳурмат қиламиз. Жорий йил ҳисобидан биринчи уй баҳсида уч очкони ўзимизники қилмоқчимиз. Бизнинг мақсадимиз доим юқори бўлиб келган. Демак, ҳар бир турда максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан”, - деди Мираҳмадов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика