UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  2 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  9 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  5 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0

Мирислом Ҳасанов: “Нурафшон" 4-ўринга муносиб жамоа эмасди" Янгиликлар

Мирислом Ҳасанов: “Нурафшон" 4-ўринга муносиб жамоа эмасди"

Про-лиганинг 24-туридан ўрин олган "Нурафшон" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирислом Ҳасанов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Мухлислардан узр сўраймиз. "Нурафшон" тўртинчи ўринга лойиқ жамоа эмас эди. Омадимиз келмади, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади, йигитларга охиригача курашганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

-  Мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви "Нурафшон" жамоасининг омадсизликка учрашига сабабчи бўлди деб ўйлайсизми?

- Ҳа, ҳар бир мураббий ўз услубини қўллайди. Бу йигитларга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

- Келгусидаги режалар қандай? 

- Ҳозир бу борада бирон гап айтиш қийин. Жамоа ўз мақсади йўлида олға давом этади.

- Сиз клуб бош мураббийи лавозимида қоласизми?

- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Мен U-18 жамоасида ишлаб келаётгандим. Таклиф бўлганида, қўрқмасдан қабул қилдим ва ишладим. Йигитларга курашувчан ўйин намойиш этганликлари учун раҳмат айтаман. Яна бир бор мухлислардан узр сўраймиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика