Миранчук “Локомотив” мухлислари билан хайрлашаётганда кўзига ёш олди
30 авг 2020 20:25
Янгиликлар
Миранчук “Локомотив” мухлислари билан хайрлашаётганда кўзига ёш олди
Алексей Миранчук фаолиятини “Аталанта”да давом эттиришга яқин турибди.
Россия чемпионати доирасидаги “Локомотив” – “Зенит” (0:0) баҳси олдидан москваликлар ярим ҳимоячиси жамоа мухлислари билан хайрлашиш учун майдонга чиқди. Аввалига стадион экранида Миранчукка бағишланган видеоролик намойиш этилди, кейин эса унинг ўзи майдонга чиқиб келди ва хайрлашув нутқини қилди.
Маълумотларга кўра, “Аталанта” Алексейнинг трансфери учун 14,5 млн евро сарфлайди. У бергамоликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Миранчук на стадионе — поприветствовал и попрощался с болельщиками одновременно pic.twitter.com/MTAljhF0uG
— Спорт-Экспресс (@sportexpress) August 30, 2020
Фикрлар