UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  4 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  6 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  2 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  2 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  9

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади Янгиликлар

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионати чорак финал йўлланмаси билан табриклади.
2 июль, шанба куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари доирасида Греция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой ўтган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига тарихда илк бор жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига кириш имконини берди.

Учрашув якунига етиши билан «Камил Ўжак» стадионидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кийим алмаштириш хонасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Терма жамоалар маркази Асқар Толибжонов футболчилар билан учрашди. Толибжонов футболчиларни тарихий ғалаба билан табриклаб, ЎФФ Президенти табригини етказди.

«Ўйин тугаши билан Мираброр Зуфарович билан алоқага чиқдик. ЎФФ Президенти ёш футболчиларни Греция устидан қозонилган ғалаба билан табриклаб, Ўзбекистон халқини бундан кейин ҳам мана шундай чиройли муваффақиятлар билан қувонтиришдаги ҳаракатларингиз бардавом бўлишини тиладилар», - деди ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов.

Терма жамоани 2 июлдаги муваффақияти билан боғлиқ табриклар келишда давом этмоқда. Футболчиларни, энг аввало, оила аъзолари, яқин қариндошлари, дўстлари, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон футбол жамоатчилиги ғалаба билан муборакбод этмоқда. Табрик йўллаганлар орасида Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионатида Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев жамоаси билан яқиндан ишлаган мексикалик мутахассисларнинг ҳам борлиги эътиборга молик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика