UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  14 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди Янгиликлар

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, кеча Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов бошчилигидаги делегация аъзолари водийга сафар уюштирди.
Дастлаб Андижонда бўлган меҳмонлар у ердан сўнг Фарғона томон йўлга чиқишди. Соат 13:00да Фарғона шаҳрига етиб келган делегация аъзолари янги қуриб битказилган "Истиқлол" номли стадионга ташриф буюриб, кўздан кечирди.

Шунингдек яқинда ишга тушиши кутилаётган футбол академияси биноси билан ҳам танишди. Қолаверса Фарғона олимпия захиралари коллежида бўлиб, у ерда йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкентдан ташриф буюрган делегация вакилларидан ташқари вилоят ҳокими Шуҳратбек Ғаниев, вилоят футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров, Нефтчи клуби раиси Тоҳир Кападзе, жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов ҳамда "Қўқон-1912" клуби вице-президенти Бахтиёржон Толипов ва бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳам иштирок этди.  

Йиғилиш мобайнида вилоят спортида олиб борилаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди ва Мираброр Усмонов вилоят ҳокимига Ўзбекистон футбол федерациясининг кўкрак нишонини топширди.

Шу тариқа Тошкентдан келган меҳмонларнинг сафари якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика