Мино Райола: "Погба ҳеч қаерга кетмайди"

Tolibjon Qosimov
6 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" юлдузи Поль Погба жамоада қолади.

Бу ҳақда футболчининг агенти Мино Райола ҳабар берди.

Агентнинг маълум қилишича, Жозе Моуриньо ва  франциялик футболчи ўртасидаги ёмон муносабат, Погбанинг инглиз клубидан кетишига сабаб бўла олмайди.

Қайд этиш керак, бундан сал аввалроқ Жозе ва Поль ўртасидаги муносабат яхши эмаслиги айтилган ва 25 ёшли ярим ҳимоячининг "Олд Траффорд"даги келажаги мавҳумлигича қолаётган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com