UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Мини "Барселона" Янгиликлар

Мини "Барселона"

Теглар :  Уэска
Улар ҳақида биз ҳар доим ҳам эшитмаймиз.

"Уэска" - Пиреней ярим оролларида 100 йилдан буён мавжуд бўлган шу номли шаҳарда "истиқомат" қилади. Жамоа ҳали бирор марта ҳам Испания футболининг элитасида ўйнамаган ва асосий вақтини 4-дивизионда ўтказган. Ўтган мавсумда ҳам жамоа Примерога чиқиши мумкин эди. Бироқ ўтиш ўйинларида уэскаликлар катта футболга тайёр эмаслиги кўриниб қолди.

ЛаЛигада қатнашиш учун ўтган баҳсда "Уэска" "Хетафе"га қарши майдонга тушди. Биринчи баҳс 2:2 ҳисобида якунига етди, жавоб баҳсида эса "Хетафе"ни тўхтатиб бўлмади. 55-дақиқагача "Уэска" кичик ҳисобда мағлуб бўлаётганди, шундан кейин бош мураббий Хуан Антонио Анкела ўйинни қутқариш учун бир неча ўзгаришларга қўл урди. Шулардан бири кичик жанг юзага келишига сабабчи бўлди. "Осасуна" ва "Атлетик" таркибида Примерода 8 мавсумни ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Давид Лопес мураббийнинг қароридан нолиди ва мураббийга ташланиб қолди. Захира ўриндиғига борар экан у устозига норозилик билдирди.


"Футболчилар ўйлаётган нарсаларини айта оламиз деб ўйлашмоқда. У менга эътироз билдирди, мен эса унга футболда шундай воқеалар бўлиб туришини айтдим. Футболчилар бундай бақиришганида мураббийлар жим бўлишини исташади. Бироқ ўртада ҳурмат бўлиши керак", - деди Анкела ва жамоада ким бош эканлигини кўрсатди. Аммо захирадан тушган футболчи ҳеч қандай ёрдам бермади. "Уэска" яна иккита гол ўтказиб юборди. Баҳс якунланаётганида ҳимоячи Иньиго Лопес рақиб юзига урди.

МУРАББИЙ КИМ?

Ўтган ёзда жамоа бошқарувини Хоан Франсеск Феррер Сицилия ёки қисқача қилиб айтганда Руби қабул қилиб олди. Каталониялик мураббийнинг бир престиж жиҳати бор: 2013/14 йилги мавсумда у Тито Виланова бошчилигидаги "Барселона" мураббийлар штабига кирганди. Руби унда машғулот тизимида ҳам иштирок этарди, скаутлик ҳам қиларди.

НИМА УЧУН ЖАМОА "БАРСЕЛОНА" БИЛАН СОЛИШТИРИЛДИ

Руби "Барселона"да бир йил ишлаб, ўз қарашларини ўзгартирди. "Руби "Уэска" "Барселона" каби 4-3-3 схемасида ўйнаши учун барча ишларни қилмоқда", - деди унинг дўсти ва "Лас-Пальмас" собиқ бош мураббийи Маноло Маркес. Шунингдек, жамоа либослари "Барселона"ники каби кўк-аноррангда. Ундан ташқари, клубни "Барселона" мухлисларидан ташкил этилган инсонлар Испания футболидан рўйхатдан ўтказган.

ҚАЕРДА ЎЙНАШАДИ?

Ҳозирча жамоа Сегунданинг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Руби болалари минимум ўтиш ўйинларини нақд қилган. Агарда жамоа олдиндаги учрашувларда ғалабага эришадиган бўлса, Примерога тўғридан тўғри йўлланма олади. Шундай бўлган тақдирда клубни ғаройиботлар кутмоқда. "Уэска"нинг уй майдони "Эстадио Эль-Алькорас" 5,5 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Испания Примеросидаги бирорта жамоанинг стадиони бунчалик даражада кичик эмас. Ҳатто "Эйбар"да ҳам (7 минг мухлис).

Аслида бу шаҳарнинг аҳолисига қараб мўлжалланган. Уэскада 52 минг инсон яшайди. Уларнинг барчасини йиғсак "Месталья", "Камп Ноу" ёки "Сантьяго Бернабеу"да жой ортиб қолади.

ЖАМОАНИ КИМ ҚУТҚАРИБ ҚОЛМОҚДА?

"Уэска" Сегунда жамоалари орасида энг камтарона бюджет эгаси. Жамоа таркибида ёшлигида Испаниянинг ёшлар термаларида тўп тепиб, машҳур бўла олмаган футболчилар ўйнашади. "Уэска"да "Атлетико", "Барселона", "Валенсия" ва "Реал" каби жамоаларнинг тарбияланувчилари фаолият олиб боришади.

"Уэска"нинг энг қиммат футболчиси - 24 ёшли Гонсало Мелеро. ("Transfermarkt" нашри уни 3,5 млн еврога баҳолаган). Йигитча 21 ёшлигида "Реал"дан кетган, бироқ у маҳоратини йўқотмаган. 2017/18 йилги мавсумда "Уэска" сардори 16 гол уришга эришди. Сегундадаги бошқа бирорта ярим ҳимоячи ундан кўра кўпроқ гол кирита олмаган. "Marca" нашри уни Фрэнк Лэмпердга ўхшатмоқда.


Шунингдек, жамоада Жаир Амадор исмли футболчи бор. У 26 ёшига кирганида профессионал футболга кириб келди ва дебютини ўтказди. Шундай бўлса ҳам Руби унга ишонч билдирди. Бу мавсумда португалиялик ҳимоячи 39 учрашувда қатнашди ва жамоадаги максимал натижаги қайд этди.

2014 йилнинг декабрида Испания кубоги доирасида "Барселона"га тўқнаш келди. Каталония жамоаси рақибини икки ўйинга кўра 12:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ кейинги мавсумда жамоа Примерода иштирок этадиган бўлса, бундай сюпризлар қилмаслиги аниқ. Ҳа, албатта, "Барселона"га кучи етмаслиги мумкин. Руби нима қилишни билади ва мини "Барселона"ни рақобатбардош жамоага айлантира олади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика