

Минамино бугун инглиз клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Япониялик вингер 1 январда қишки трансферлар ойнаси очилганидан сўнг клуб сафига қўшилади. Трансфер нархи ўйинчининг шартномасида кўрсатилганидек 7,25 миллион фунтни ташкил этади.
Минамино Зальцбургга 2015 йилнинг январида "Сересо Осака" сафидан ўтган эди. 24 ёшли ўйинчи жорий мавсум клуб сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 11та ассистга эришган.




