

Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, 23 ёшли колумбиялик футболчи 24-рақамда тўп тепади.
Ўз вақтида ушбу рақамда “Барселона”да Фернандо Коуту, Карлес Пуйол, Андре Фонтас, Жереми Матьё, Андрес Иньеста, Яя Туре ва Серхио Роберто тўп тепишган.
Мина “Барса”га “Палмейрас”дан келиб қўшилди. Футболчи клуб билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартномага имзо чекди. Ушбу трансфер каталонияликларга 11,8 миллион еврога тушди.



