Мина "Эвертон" қизиқишлари доирасида

Aslanov Jasurbek
5 июл 2018, 11:47
Колумбия терма жамоаси ва "Барселона" ҳимоячиси Йерри Мина "Эвертон" қизиқишлари доирасида.

23 ёшли футболчи ЖЧ-2018да 3та гол уриб, жамоасининг 1/8 финалга чиқишига ёрдам берди.

Маълумотларга кўра, Ливерпуль шаҳри жамоаси "Барселона" билан колумбиялик трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Испан клуби Минани ёзда сотиб юбориши мумкин.

Сўнгги мавсум ҳимоячи кўк-анорранглилар сафида ЛаЛиганинг бор-йўғи 5та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo