UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  8 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғинга киришди Янгиликлар

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғинга киришди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи сўнгги икки ўйинидан олдинги йиғинга киришди.

Таъкидлаш жоиз, айни дамда терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар Тошкентга етиб келишди. Фақатгина Россия чемпионатида тўп сураётган Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), шунингдек, кеча ўз жамоаси "Ал Жаиш" сафида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинида "Насаф"га қарши майдонга тушган Сардор Рашидов йиғинга кейинроқ келиб қўшиладилар. Қолган барча футболчилар Тошкентдаги йиғинда терма жамоа сафига келиб қўшилишди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини аввалроқ эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати 2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика