UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  1 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  4

Миллий терма жамоа Вьетнам пойтахтига етиб борди Янгиликлар

Миллий терма жамоа Вьетнам пойтахтига етиб борди

ОК-2015 саралаши 4-тур учрашувида сафарда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Вьетнам пойтахти Ханоидаги «Crowne Plaza» меҳмонхонасига жойлашган. 13 ноябрь куни Қосимов шогирдлари Ханоида ўзининг илк машғулотларини ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввал хабар берилганидек 23 нафар эмас, 22 нафар футболчи билан Вьетнам пойтахтига жўнаб кетган. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Владимир Козак жароҳати туфайли Тошкентга қолган. Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров эса, бугун Ханоида миллий терма жамоа сафига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика