

Defensacentral хабарига кўра, бразилиялик футболчи "қироллик клуби"даги ҳолатидан норози. У аллақачон жамоа раҳбариятига Давид Алаба билан шартнома имзоланса, кетишини маълум қилган. Милитао "Реал"да ўйин амалиётининг камлиги Бразилия терма жамоаси чақирувига таъсир ўтказишидан хавотирда. Эдер 2021 йилнинг ёзида бўладиган Америка кубогини ўтказиб юбормоқчи эмас.
22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Реал" таркибида 3 та ўйин ўтказди.



