Милитао операция қилинди
18 авг 2023 00:57
Янгиликлар
Милитао операция қилинди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Эдер Милитао пайшанба куни тиззасининг хочсимон боғлами ёрилиши оқибатида олган оғир жароҳатидан сўнг операция қилинди.
Мадрид клуби хабар беришича, операция муваффақиятли ўтган.
Яқин кунларда Милитао тикланиш жараёнини бошлайди. Бразилиялик футболчининг қачон майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмаган. Жароҳатнинг оғирлигини инобатга олсак, Милитао бутун мавсумни ўтказиб юбориши мумкин.
Шунингдек, "Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа ҳам муваффақиятли тарзда операция қилинган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар