Милик "Наполи"дан кетади

Alisher
1 авг 2020, 13:57
Аркадиуш Милик трансферлар ойнасида клубини ўзгартиради.

Хабарларга кўра, янги шартнома бўйича музокаралар олдинга силжимади, натижада польшалик футболчи "Наполи"ни тарк этади.

"Ювентус" Миликни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Туринликлар "Наполи"га форвард учун маълум бир миқдордаги маблағ ва Бернардескини қўшиб беришлари мумкин.

26 ёшли футболчининг "Наполи" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аркадиуш жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com