“Милан”нинг трансфер нишонлари маълум — Игуаин, Иммобиле ва Вернер

1 июн 2018, 08:29
“Милан” ёзда клуб таркибини кучайтирмоқчи.

Жамоанинг асосий трансфер мақсади “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле бўлиб турибди. 

Шунингдек, миланликлар шорт-листидан “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин ҳамда “РБ Лейпциг” форварди Тимо Вернер ҳам ўрин олган. Иккала футболчининг трансфери ҳам 70 млн еврога баҳоланмоқда. 

Агарда “Милан” молиявий фейр-плей муаммоларини ҳал қила олмай, Европа Лигасидан четда қоладиган бўлса, бор эътиборини “Валенсия” ҳужумчиси Симоне Зазага қаратади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport