

"Милан"нинг 8 нафар аъзоси Италия чемпионатининг 15-турида "Аталанта"га қарши ўйинда қатнашмайди. Бу ҳақда "Football Italia" хабар бермоқда.
Вингер Рафаэл Леау сафга қайтди, аммо мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка ва уни Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйинга сақлаб қолишга қарор қилишди.
Шунингдек, "қизил-қоралар" Симон Кьер, Малик Тиав, Ноа Окафор, Маттиа Кальдара, Марко Пеллегрино, Пьер Калулу ва Марко Спортьелло хизматларидан фойдалана олмайди.
"Аталанта" – "Милан" учрашуви 9 декабрь куни бўлиб ўтади.



