"Милан"га Тете керак

Mirjalol Normatov
16 июл 2021
"Шахтёр" футболчиси тете "Милан" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Россонери" раҳбарияти 21 ёшли футболчи орқали ўнг қанот ярим ҳимоясини кучайтиришни ният қилган. Айни дамда Самюэль Кастильехо ЛаЛига жамоасига ўтиши мумкин бўлиб турибди. Тете эса унга альтернатив сифатида кўрилмоқда.

Бразилиялик футболчи 2019 йилдан буён "Шахтёр" таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг клуби билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади. Унинг трансфер суммаси 20 млн еврога баҳоланган. Ўтган мавсумда Тете УПЛнинг 24 ўйинида қатнашиб, 6 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport