“Милан”га “Рома” вингери керак

Женгиз Ундер фаолиятини Миланда давом эттириши мумкин.

“Милан” “бўрилар” ярим ҳимоячиси Женгиз Ундернинг хизматларига қизиқиб қолди. “Россонерилар” Ундер билан қишки трансферлар вақтидаёқ шартнома имзолашни хоҳлаган, бироқ трансфер амалга ошмаганди. Энди “Милан” туркиялик футболчини ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади.

Женгиз жорий мавсум А Cерия доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. У ўтган мавсумда эса 3 та гол уриб, 7 та голли узатма берганди.


Манба: Football Italia