

"Россонерилар" устози Стефано Пиоли мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи. Вариантлар орасида ўтган мавсумни "Сан-Сиро"да ижарада ўтказган МЮ ҳимоячиси Диогу Далот ҳам бор.
Англияликлар ўйинчини кейинги йили итальян клуби сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр.
Футболчи ўтган мавсум "Милан" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.



