"Милан" яна бир топ-ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Mirjalol Normatov
21 июл 2018, 12:23
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема яқин вақтларда Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. "Милан" бош мураббийи франциялик футболчининг агенти билан суҳбат олиб боришга ҳам улгурган. "Россонери"лар ҳужумчи учун йилига 9 млн евро маош тўлашга тайёр.

Ўтган мавсумда Бензема "Реал" таркибида 47 учрашувда қатнашиб, 12 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GianlucaDiMarzio