

Манба хабарига кўра, канонирлар устози Микель Артета Торрейрага жавоб беришга тайёр.
24 ёшли Торрейра 2018 йилнинг ёзида “Сампдория”дан “Арсенал”га кўчиб ўтганди. Унинг трансфери лондонликларга 28,6 миллион еврога тушганди.
2019/2020 йилги мавсумда Торрейра жамоаси сафида барча турнирларда 39 та учрашув ўтказиб, битта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Мар ойида футболчи Англия кубоги баҳсида “Портсмут”га (2:0) қарши баҳсда жароҳат олиб, май ойи охирларида сафга қайтганди.



