UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Милан" якка пешқадам: А Серия 16-тур якунлари Янгиликлар

"Милан" якка пешқадам: А Серия 16-тур якунлари

Италия чемпионатининг 16-тур ўйинларида бир қатор қизиқ воқеалар юз берди.

"Ювентус" "Женоа"ни енгди

Аввалги турдаги ғалабадан кейин "кекса синьора" 3 очкога эга чиқиши муҳим эди. Қўшимчасига "Женоа" ҳозирги ҳолатида бунга қаршилик қила оладиган аҳволда эмас. 9-дақиқадаёқ Хуан Куадрадонинг ажойиб зарбаси голга айланмаганида баҳс қай йўсинда давом этарди, номаълум. Кўп ўтмай Бернардескида яхши имконият бўлди, у рақибларини чалғитишни уддалади, аммо зарбасига аниқлик етишмади. "Ювентус" кетма-кет ҳужум уюштирар, дарвоза томон зарбалар берарди, Сиригу эса иккинчи бор тўп ўтказиб юборишни истамасди. Айниқса Де Лигтнинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси хавфли кўриниш олди.

Иккинчи бўлим стартида Дибаланинг айланма зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан сантиметр юқорироқ ўтиб кетди. Кўп ўтмай, Моратада зарба бериш учун қулай имкон туғилди, бироқ бу сафар ҳам Сиригу ажойиб ҳаракат қилди. "Женоа" эса деярли ҳеч нима қила олмасди. Вазиятлардан бирида "кекса синьора"нинг уч нафар вакили дарвозага қараб яқинлашиб келди, лекин Дибаланинг зарбасини яна Сиригу қайтаришга эришди. Аллегри асабийлаша бошлагани яққол сезиларди, жамоа 2-голни уриб олиши керак эди, бироқ тўп дарвоза тўрига боришни истамасди. Бу иш 87-дақиқада амалга ошди. Бернардескининг узатмасидан кейин Дибала жарима майдончасида тўпни қабул қилиб, дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. "Ювентус" яхши ўйин кўрсатди, бироқ вазиятлардан фойдаланиш борасида жиддий иш олиб бориш зарур. Эътиборлиси, "Женоа" бирор марта рақиб дарвозасига хавф сола билмади.


"Рома" "Интер"га ютқазди

Ҳа, "Рома" кадрлар борасида жиддий муаммога дуч келди. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам Жозе Моуриньо учун "Интер"га қарши баҳс ўзгача аҳамиятга эга эканлиги сабаб, тўқнашув катта қизиқиш билан кутилди. Ўйиннинг илк дақиқалари муросасиз курашлар остида ўтди. Шундай вазиятда, Хакан Чалханоглу 15-дақиқада бурчак зарбасини голга айлантирди, тўп Руй Патрисиунинг оёқлари орасидан ўтиб кетди. "Интер" қон исини сезган йиртқичдек "Рома" ҳимоясига босимни давом эттирди. Комбинацияларнинг бирида Чалханоглу тўпни Жекога етказди, Эдин эса собиқ жамоаси дарвозасини аниқ мўлжалга олди. Босниялик футболчи "Рома"га бўлган ҳурмати юзасидан голни нишонламади. Бир неча дақиқа ўтиб, у яна бир бор голни нишонмаласлик имкониятига эга бўлди, аммо бу сафар Руй Патрисиу узоқ бурчакка йўлланган тўпни қайтарди. "Интер" эса барибир гол урди, Бастони қанотдан узатган тўпни, Дюмфрис боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди ва "нерадзурри" сафидаги биринчи голини урди.

Иккинчи бўлим жуда сокин руҳда ўтди. "Интер" олдинда "Реал"га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич ҳал қилувчи ўйини борлигини яхши биларди, "Рома" эса бу баҳс натижасини ўзгартириш имконсиз эди. Бутун бўлимдан фақатгина Заньолонинг зарбаси ва тўп ташқи томондан дарвоза тўрига бориб тушганини ёдга олиш мумкин. Ўзбекистонлик футбол мухлисларни қувонтирадиган бир жиҳат, Элдор Шомуродов ўйинни тўлиқ ўтказди. "Интер" ўзига келиб олди чоғи, навбатдаги уч очкони қўлга киритди, лекин Жозе Моуриньо жамоаси қийин вазиятда қолмоқда.


5та гол урилган ўйинда "Наполи" "Аталанта"га ютқазиб қўйди

Ўйин илк дақиқалардан ўта юқори темпда старт олди, Ҳаводан узатилган тўп учун курашда Сапата Ррахманидан устун келди ва уни Малиновскийга йўллади, Руслан эса 7-дақиқадаёқ кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Кўп ўтмай, энди "Наполи" голга яқин келди, Лозано қанотдан узатилган тўп билан дарвозага кириб кетишига бироз омад етишмади. Мезбонлар босимни давом эттирди ва танаффусгача мувозанатни тиклашга улгуришди. Қанотдан узатмадан кейин Зельински зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди, аммо польшалик футболчи иккинчи уринишдан гол уришига ҳеч ким қаршилик қила олмади.

Иккинчи бўлим бошида "Аталанта" "Наполи"нинг олдинга ташланишини ўтказиб юборди. Малькьюнинг узатмасидан сўнг Мертенс ва Лозано дарвозабон билан "учрашувга" чиқиб кетишди, бельгиялик тўпни шеригига ташлаб берадигандек ҳаракат қилиб, зарбани ўзи бериб қўя қолди. "Аталанта" бундай натижага рози бўлмаслиги аниқ эди. Гасперини шогирдлари дарҳол ҳужумга ташланишди. Сапатанинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Босим давом этган бўлсада, гол кутилмаган вазиятда юзага келди. Толой ажойиб тарзда "кесувчи пас" амалга оширди ва қаердандир жарима майдончасида пайдо бўлган Демирал тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди. "Наполи" марказда курашларни бой бера бошлади, оқибатда "Аталанта" бундан фойдаланиб кетди. Иличичдан тўпни қабул қилиб олган Ремо Фройлер моҳирона зарбаси билан дарвоза бурчагини нишонга олди. Сўнгги дақиқаларда неаполликлар рақибни қамал қилишга уриниб кўрди, лекин Спалетти шогирдлари ҳаракатларида чарчоқ аломати сезилиб турарди. СЎнгги дақиқада Петанья жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди, аммо ҳужумчи зарбасидан кейин тўп юқорироқдан ўтиб кетди. 


"Лацио" камчиликда "Сампдория" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

"Удинезе" билан ўйиндаги голлар шоусидан кейин Сарри жамоаси учун Генуедан ғалаба билан қайтиш муҳим эди. "Бургутлар" илк дақиқалардан кескин ўйин кўрсата бошлашди ва Иммобиле-Цаканья ва Милинкович-Савич комбинациясини сербиялик ярим ҳимоячи гол билан якунлади. Мезбонлар ҳимояси рақиб ҳужуми олдида ожиз қоларди, "бургутлар" эса бундан усталик билан фойдаланиб қолишди. Яна 10 дақиқа ўтиб, Цаканья тўп билан жарима майдонигача борди ва Иммобилега йўллади, Чиро эса бундай имкониятларни кўкка совурмаслигини кўп бор кўрсатиб қўйган. Кўп ўтмай, Чиро дубль қайд этиши мумкин эди, лекин дарвозабон бунга тўсқинлик қилди. Иммобиле иккинчи голини барибир урди. Милинкович-Савичнинг жарима майдончасига йўлланган ажойиб узатмасидан кейин форвард биргина ҳаракат билан дарвозани нишонга олди. "Сампдория" нима қилишини билмасди.

Танаффусдан кейин мезбонлар бироз жонланишди. Торсбида имконият бўлди, аммо Стракоша панд бермади. Эдкалнинг уринишига эса аниқлик етишмади. Майдон эгалари сафида Габбьядини айниқса фаол эди, унинг зарбаларидан биридан кейин тўп устунга тегиб қайтди. "Лацио" эса аксинча хотиржамлик билан ўйинни тугатиб қўйиш ниятида эди, бунга ҳаттоки учрашув қахрамони Милинкович-Савичнинг қизил карточка олиб, майдондан четлатилиши ҳам тўсқинлик қила олмади. "Сампдория" иккинчи таймдаги ўйини учун рағбат сифатида битта гол урди ва унинг муаллифи Габбьядини бўлгани янада рамзий маъно касб этди. 


"Милан" "Салернитана"га имкон қолдирмади

"Россонери" масалани чўзиб ўтирмай, ҳал қилишди. Леао қанотдан олдинга ўтиб борди ва тўпни марказроқдаги Кессиэга етказди, Франк 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Кўп ўтмай, Леао энди бошқа қанотдан узатмани амалга оширди, Браим Диас ҳаводан келаётган тўпни дарвозага тўғрилаб юбора олди, лекин устунни пойлади. 10-рақам соҳиби гол ура олмаган бўлсада, голли узатмани қойиллатди. Испаниялик футболчининг пасидан кейин Салемакерс ҳимоячини чалғитиб, узоқ бурчакни мўлжалга олди. Орадан бир оз вақт ўтиб, у дублни расмийлаштириши мумкин эди, лекин бунга рақиб посбони йўл қўймади. "Салернитана" эса танаффусгача айтарли ҳужум уюштира олмади.



Танаффусдан кейин майдондаги вазият деярли ўзгармади. "Милан" шошилмасдан, лекин мунтазам равишда ҳужум уюштирарди. Айниқса узоқ масофадан бериладиган зарбаларга эътибор қаратилди. Захирадан ўйинга қўшилган Мессиас анча фаол бўлди. Бироқ дебютант жамоа кипери ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди ва кетма-кет қийин ҳолатларда жамоасини голдан қутқарди. Ўйин сўнггида "Салернитана" ҳам имкониятга эга бўлди, Ярошински қулай имкониятдан йўллаган зарбаси қовушмади ва тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди. Натижада, "Милан" ишончли ғалабани тантана қилиб, якка етакчига айланиб олди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика