"Қўқон-1912": Милан Спремо билан шартнома бекор қилинди
21 май 2018 15:17
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Милан Спремо билан шартнома бекор қилинди
Жамоанинг сербиялик легионер футболчиси Милан Спремо ўз юртига жўнаб кетди.
Футболчининг соғлигида муаммо юзага келганлиги боис , у ўз ватанида даволанишни ихтиёр қилди. Футболчининг жамоа билан ўртадаги шартномаси ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди.
Спремо қисқа муддат "Қўқон-1912"да тўп сурган бўлсада мухлисларнинг ёқимтой футболчисига айланиб улгурган эди. Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун эканлигини ҳисобга олган ҳолда жамоа мураббийлар штаби унинг ўз юртида даволанишига рухсат бердилар.
Фикрлар