«Милан» «Сити»га Балотелли учун 12 миллион евро қарз

Narzulla Saydullayev
21 авг 2014
«Милан» ҳалигача «Манчестер Сити»га Марио Балотелли трансфери пулларини тўламаган.
«Россонерлар» Балотеллини 2013 йил январь ойида «Сити»дан 20 миллион евро эвазига сотиб олишганди. Ўшанда клублар пуллар босиқчма босқич тўланишига рози бўлишганди.

Ҳозирга келиб «Милан» инглиз клубига 12 миллион бериши керак. «Милан» сафида Балотелли 54та ўйинда 30та гол урди.

«Милан» «Ливерпул»га Балотеллини 20 миллион евро эвазига сотишга келишиб олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru