"Милан" "Сити", "Ливерпуль" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай, Леауни сотмайди. Рафаэл йилига 7 млн евро маош хоҳламоқда

Alisher
24 май 2022, 16:15
Рафаэл Леау "Милан"да қолади.

"Россонери" футболчининг агенти бошқа клублар билан музокаралар олиб бораётганига қарамай, ҳужумчини сотишни хоҳламаяпти. Футболчига "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва ПСЖ қизиқмоқда.

Португалиялик "Милан"дан янги шартнома бўйича 7 миллион евро маош сўрайди. Аммо, у 6 миллион евро+бонуслар кўринишидаги маошни қабул қилиши мумкин.

22 ёшли форвард ўтган мавсум А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira