“Милан” Родригесни ижарага бериб юборди

31 янв 2020, 08:05
Рикардо фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттиради.

“Милан”нинг 27 ёшли ҳимоячиси Рикардо Родригес ижара асосида ПСВ клубига ўтди. Футболчи мавсум сўнгига қадар Эйндховен клуби шарафини ҳимоя қилади.

Родригес жорий мавсум “Милан” сафида атиги 5 та ўйинда майдонга тушганди.

У “Милан”га қадар “Вольфсбург” ҳамда “Цюрих” жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Милан” расмий сайти