"Милан" "Реал" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
26 авг 2020, 12:02
Милан клуби мавсум старти олдидан таркибни кучайтирмоқчи.

"Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас Италиянинг "Милан" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар тарқатмоқда.

"Россонерилар" футболчини бир мавсумга ижарага олишмоқчи. Катта эҳтимол билан "Реал" Диаснинг кетишига тўсқинлик қилмайди.

Олдинроқ, Диаснинг хизматларига "Бетис" ҳам қизиқиш билдирган эди. Transfermarkt ўйинчини 13,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›