"Милан" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
12 фев 2021, 22:44
Айни дамда у миланликлар таркибида ижарада ўйнамоқда.

"Goal" нашрининг ёзишича, "Милан" раҳбарияти "Реал"га ярим ҳимоячи Браим Диасни сотиб олиш борасида таклиф жўнатган. "Қироллик клуби" футболчисини 30 млн еврога сотиб юборишга тайёр турибди.

21 ёшли испаниялик ушбу мавсумда "Милан" таркибида барча турнирларда 4 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal