"Милан" "Реал" футболчисини сотиб олади

Narzulla Saydullayev
24 мар 2024, 21:33
"Милан" "Реал" билан ёш футболчини сотиб олиш борасида келишиб олди.

"Россонери" ушбу мавсум олдидан Алехандро Хименесни 5 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олганди.

Айни дамда "Милан" нархни туширишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида, "Реал" ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолишга интилмоқда.

Алехандро "Милан"нинг асосий жамоаси таркибида 5 ўйинда қатнашиб, 1 сариқ карточка олди. Ёшлар жамоаси таркибида эса 17 ўйинда 2 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/GianlucaDiMarzio