"Милан" "Реал" билан Диаснинг ижарасини узайтириш бўйича келишувга эришди

Alisher
28 июн 2021, 10:23
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас ўтган мавсумни ижарада ўтказган "Милан" клубида қолади.

"Россонерилар" "қироллик клуби" билан 21 ёшли футболчининг ижараси борасида келишувга эришишди. 

Томонлар битимга ўйинчини 25 миллион еврога харид қилиш борасидаги бандни қўшишди.

Браим ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano