"Милан" президенти: "Златан ажойиб футболчи. Бироқ менинг севимли ҳужумчим бошқа"

Mirjalol Normatov
16 ноя 2018, 20:55
"Милан" президенти Паоло Скарони ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг қайтиши борасидаги маълумотлар ҳақида гапирди.

"Ибрагимович каби футболчиларда ҳар доим танлов имконияти бўлади. У ажойиб футболчи. Мухлис сифатида унинг характерини жуда ҳам ёқтираман. Бироқ трансферлар борасидаги қарорларни мен қабул қилмайман.

Ундан ташқари, менинг севимли ҳужумчим ўзимизда ўйнамоқда - Сусо", - деди Скарони.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia