"Милан" МЮ ҳимоячиси Далотнинг ижарасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
21 июл 2021, 12:20
"Милан" "Манчестер Юнайтед" билан ҳимоячи Диогу Далотнинг ижарасини узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "россонерилар" 22 ёшли португалиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр.

МЮ ижара учун 4дан 5 миллион еврогача пул ва битимга харид қилиш ҳуқуқини қўшишни талаб қилмоқда.

Далот 2020/21 йилги мавсум "Милан" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano