

"Россонери" испанияликни юқори тоифали футболчи деб билади. Футболчининг ўзи Италия чемпионати билан яхши таниш. Мората ягона марказий ҳужумчи сифатида ёки бошқа ҳужумчи билан жуфтликда ўйнай олади.
Альваро жорий мавсум Ла Лигада 26 та ўйинда 10 та тўп киритди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



