UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Милан Митрович: "Суғдиёна" бу йил мухлисларга ОЧЛ йўлланмасини туҳфа қилмоқчи" Янгиликлар

Милан Митрович: "Суғдиёна" бу йил мухлисларга ОЧЛ йўлланмасини туҳфа қилмоқчи"

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичига киришган.

Жорий йилда юқори мақсадларни кўзлаган “Суғдиёна” жамоаси ҳам ўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар ва легионерлар билан кучайтиришга эришмоқда. Шунинг баробарида ўтган мавсумдаги таркиб ўзаги ҳам сақланиб қолинди ва айрим футболчилар билан шартнома узайтирилди. Ажойиб ўйинлари билан барчага таниш бўлиб улгурган ва жиззахлик ишқибозларнинг ёқимтойига айланган Милан Митрович ушбу мавсум ҳам жамоа дарвозасини ишончли қўриқлашда давом этади. Маҳоратли кипер биз билан суҳбатда жамоада қолганидан хурсандлигини яширмади.

- Милан, айни вақтда машғулотлар қандай кечмоқда? Янги қўшилган футболчилар чиқишиб кетиш қийин бўлмаяптими?
- Биз янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини якунладик. Энди ҳал қилувчи машғулотлар бошланади. Кўп ҳолларда илк кунги машғулотлар футболчиларга ёқмаслиги табиий. Асосан югуриш билан чекландик. Ҳаво ҳам совуқ эди. Кейинги кунларда тўп билан ишладик, турли тактик машқларни бажардик. Суперлига баҳслари бошлангунига қадар формага кириб борамиз. Янги футболчилар кетганларнинг ўрнига келди. Мақсадларимизга эришиш йўлида улар ҳам фойда келтиради деган умиддаман. Жамоамизга келган ўйинчилар бари тажрибали. Уларнинг яхши ёки ёмонлигини айтиш менинг ваколатимга кирмайди. Ҳаммалари машғулотларда астойдил ишлашмоқда.



- 2019 йил жамоа учун ниҳоятда муваффақиятли якунланганди. “Суғдиёна” учинчи ўринни қўлга киритишга жуда яқин келганди. Демак, бу йил ўтган йилги натижани яхшилаш мақсад қилиб белгиланган бўлса керак...
- Ҳа. Биз тўртинчи ўрин билан кифояландик. Бу оҳирги ўн йилликдаги қайд этган энг яхши кўрсаткичимиз бўлди. Гарчи биз ОЧЛга чиқмаган бўлсакда, мухлисларнинг бизга нисбатан ишончи йўқолмади. Мақсадимиз янада юқори ўринлардан бирини банд қилиш ва шу орқали ишқибозларга ОЧЛ йўлланмасини туҳфа қилиш.

- Сизни жамоада қолганингиз кўплаб маҳаллий мухлисларга манзур келгани аниқ. Уларга айтадиган гапингиз борми?
- Ўзим ҳам сизга шуни айтмоқчи бўлиб тургандим. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам улар биз билан доим бирга. Учинчи ўринни қўлга кирита олмаганимизда жамоадаги барча футболчи бирдек айбдор. Энди бари тарихда қолди. Муҳими хатоларимидан тўғри хулоса чиқаришимиз зарур.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика