UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  3 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  2 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди” Янгиликлар

Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”

Жиззах жамоаси бу йил кутилганидан паст натижа кўрсатмоқда.

"Сўғдиёна" жамоасининг сербиялик дарвозабони Милан Митрович "Бунёдкор"га қарши баҳс олдидан Суперлигадаги ҳолат, жамоанинг сўнгги ўйинлари ва шахсий ҳолати ҳақида фикр билдирди. 

— Турнир жадвалида пастки поғоналарда турганимиз, албатта, ёқимсиз ҳолат. Лекин агар биринчи турдан то бугунги кунгача бўлган ўйинларимизни таҳлил қилсак, биз ҳар бир баҳсда ҳаракат қилдик, ҳужумлар яратдик ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Менимча, жамоа кўп ўйинларда мағлубият ва йўқотилган очколарга лойиқ эмас эди. Лекин футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса ҳам режадагидек кетмайди. Энг муҳими, ишончни йўқотмасдан машғулотда қаттиқ меҳнат қилиш ва натижа, албатта, келади.

— Чемпионатда икки, Кубокда эса бир ўйинда иштирок этдим. Биласизлар, жароҳат туфайли икки ойлик танаффус қилишимга тўғри келди. Энди эса  ҳаммаси яхши ва жамоага ёрдам бериш учун тайёрман. Ҳар йили чемпионат бошқача бўлади. Агар 2018 ва 2025 йилларни солиштирсак, катта фарқ бор — бугунги кунда кучсиз жамоа деган тушунча деярли йўқ. Ҳар қандай жамоа исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бу эса мусобақани янада қизиқ ва курашларга бой қилади.

— Ҳа, кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозондик ва шу руҳда давом этамиз. Кейинги учрашувга тайёргарлик ҳар доимгидек олиб бориляпти — тактик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан пухта иш олиб боряпмиз. Ҳар биримиз майдонда бор кучимизни беришга тайёрмиз. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика