UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  5 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Милан Марчич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубларидан бирида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман" Янгиликлар

Милан Марчич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубларидан бирида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман"

"Бунёдкор" клуби бугун янги футболчиларини таништирди.

"Қалдирғочлар" сафига энди қўшилган Сербиялик футболчи Милан Марчич янги клуби ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

- "Бунёдкор" жамоасига хуш келибсиз, Милан. Янги клубга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? Янги давлат, янги шаҳар... Ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Биринчи навбатда барчага салом. Мен Милан Марчичман. Мен Ўзбекистоннинг энг катта клубларидан бирида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман. Мен бу ерда келганимдан жуда бахтлиман. Жамоа жуда иноқ экан.

- Мавсум сўнгига кадар асосий мақсадингиз нима?

- Мен бу ерда ўзимни яхши томонлама кўрсатишни мақсад қилганман ва жамоамга максимал тарзда ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- "Бунёдкор"га келишингиздан аввал, ушбу клуб ҳақида билармидингиз?

- Тўғриси йўқ, аввал ушбу клуб ҳақида эшитмаганман ва билмаганман, лекин ҳозир кўп нарсаларни билиб олдим.


- Сербия чемпионатида тўп тепгансиз. "Бунёдкор" клуби фаолиятингиздаги энг катта клубми?

- Шубҳасиз, "Бунёдкор" жамоаси фаолиятимдаги энг катта клуб ва ушбу клубда катта натижалар қайд этишга ҳаракат қиламан. "Бунёдкор" клуби фаолиятимдаги "трамплин" бўлиши мумкин. "Бунёдкор" клубининг инфратузилмаси ҳам ажойиб даражада. "Бунёдкор" стадиони эса Ўзбекистондаги энг зўр стадионлардан бири.

- Ўзбекистон ва Сербиялик футболчилар ўртасидаги фарқ нимада деб ўйлайсиз?

- Ўзбекистонлик футболчилар анча тезроқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика