"Милан" Леауга яхшироқ шартнома таклиф қилмоқчи, клуб уни "Челси" ёки "Сити"га кетиб қолишидан чўчимоқда
29 сен 2022 09:33
Янгиликлар
"Милан" Леауга яхшироқ шартнома таклиф қилмоқчи, клуб уни "Челси" ёки "Сити"га кетиб қолишидан чўчимоқда
"Милан" Рафаэль Леауга янги шартнома таклиф қилади.
Португалиялик футболчи унга кўра, бонуслардан ташқари йилига 6 миллион евро олади.
Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти унинг "Челси" ёки "Манчестер Сити"га кетиб қолишидан ҳавотир олмоқда.
23 ёшли футболчининг ҳозирги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар амал қилади.
Жанлуижи Доннарумма ва Хакан Чалханоглу билан бўлган воқеадан сўнг миланликлар Леау билан узоқ муддатлик шартнома тузиб қўйишни режалаштирган кўринадилар. Юқорида исми қайд этилган футболчилар "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этишганди.
Фикрлар